Украинада “тўп еми” тугамоқда
“Украинада “тўп еми” тугамоқда. Ғарблик кураторлар, масалан Кэллог, аёлларни армияга чақиришни бошлаш керак деб ҳисоблайди. Шунингдек чақирув ёшини 20гача туширишни таклиф қилмоқда”, – деди Россия президенти маслаҳатчиси Антон Кобяков.
Шунингдек Кабяков Украинада ҳозир 4 нафар вафот этган фуқарога битта бола туғилаётганини ва мамлакат аҳолиси қайта тикланиш нуқтасидан ўтганини таъкидлади. «Энди фақат йўқ бўлиб кетиш имкони қолди. Бу мамлакатни фақат Россия асраб қолиши мумкин», – деди Кобяков.
