Тошкентда «CCА Tashkent» маркази очилди. У нима беради?
Тошкентда Марказий Осиёда тенги йўқ янги Замонавий санъат маркази очилди. Мазкур маданий кластер Президент ташаббуслари ҳамда Саида Мирзиёеванинг улкан саъй-ҳаракатлари билан 1912 йилда қурилган тарихий бинода ташкил этилди. Бу ерда энди кўргазмалар, очиқ мулоқотлар, фильм намойишлари, концертлар мунтазам ўтказиб борилади.
Лойиҳа устидаги узоқ муддатли меҳнат ва унинг натижаси ҳақида Президент Администацияси раҳбари қуйидагича фикр билдирди:
«Ишонаманки, ушбу марказ биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз, маданиятни ижтимоий неъмат сифатида қадрлашимиз ва унга чинакам садоқатимиз қандай улкан натижаларга олиб келишини намоён этади.»
Янги марказ пойтахтликлар ва меҳмонлар учун энг севимли маданий дам олиш масканига айланиши шубҳасиз.
