Кабо-Верде оролларида мактаб ўқувчилари бўлган автобус 30 метрлик жарликдан қулади — камида 25 киши ҳалок бўлди

Кабо-Верде оролларида мактаб ўқувчилари бўлган автобус 30 метрлик жарликдан қулади — камида 25 киши ҳалок бўлди

Кабо-Верденинг Фогу оролида мактаб ўқувчилари ва ўсмирлар бўлган автобус йўлдан чиқиб, 30 метрлик жарликдан қулаши оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди. Автобусда 32 киши бўлган. Улар ўқув йили бошланиши арафасида Понта-Верде соҳилига йўл олган эди.
Ҳодиса оролнинг шимолидаги бурилишларга бой соҳил йўлида содир бўлган. Номаълум сабабларга кўра автобус йўл четидаги тўсиқни бузиб ўтиб, қояларга қулаган. Маҳаллий ҳокимият қурбонлар сони яна ортиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Қутқарув ишлари ҳудуднинг бориш қийин бўлгани сабабли мураккаб кечмоқда. Автобус қулаган жойга машиналарда етиб боришнинг имкони йўқ, шунинг учун қутқарувчилар у ерга пиёда тушишга мажбур бўлган. Айрим йўловчилар вайроналар остида қисилиб қолган, бошқалари эса автобусдан отилиб кетган.

Оғир жароҳат олган бир неча тирик қолган йўловчи шифохоналарга етказилган. Уларнинг айримлари ҳануз оғир аҳволда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: