Ким Чен Ин Хитойга ташриф буюрди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Хитойнинг Ляонин провинциясидаги чегара шаҳри Дандунга ташриф буюрди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар берди.
Ташриф давомида унга Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Бутунхитой қўмитаси раиси Ван Хунин ҳамроҳлик қилди.
Ван Хунин Ким Чен Инга Хитой раиси Си Цзиньпиннинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.
