Олий маълумотли ҳамшира ва тиббиёт оғаларига устама тўланади
Ўзбекистонда олий маълумотли ҳамшира ва тиббиёт оғаларига устама тўланиши белгиланди. 2027/2028-ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат тиббиёт университети таркибидаги Ҳамширалар академияси негизида Илғор тиббий ҳамроҳлик мактаби ташкил этилади.
Ушбу мактаб дунёнинг етакчи ҳамширалик мактабларидан бири бўлган Пенсильвания университети билан ҳамкорликда фаолият юритади. Шунингдек, “Олий ҳамширалик иши” бакалавриат таълим йўналиши “Олий тиббий ҳамроҳлик иши” йўналишига ўзгартирилади. Битирувчиларга “ҳамшира” (аёллар) ва “тиббиёт оғаси” (эркаклар) квалификацияси берилади.
