Россия Германиянинг Санкт-Петербургдаги Бош консуллигини ёпишга қарор қилди
Россия Германиянинг Санкт-Петербургдаги Бош консуллигини ёпиш ва Гёте марказлари ходимларини мамлакатдан чиқаришга қарор қилди.
Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Россия ТИВ Санкт-Петербургда фаолият юритаётган немис дипломатларидан 18 сентябрга қадар мамлакатни тарк этишни талаб қилган.
Гёте марказлари ходимлари эса 13 сентябрга қадар Россиядан чиқиб кетиши керак.
«Россия Федерацияси ва Германия Федератив Республикаси ўртасидаги муносабатлардаги янги кескинлашув оқибатлари учун жавобгарлик тўлиқ Берлин зиммасига тушади», — дейилади Россия ТИВ баёнотида.
