Кавказда кўчки тушиши оқибатида 11 нафар альпинист ҳалок бўлди

Кавказда кўчки тушиши оқибатида 11 нафар альпинист ҳалок бўлди

6 сентябрь куни Кавказдаги Безенги дарасига Мижирги тоғидан қор кўчкиси тушиши оқибатида 11 нафар альпинист ҳалок бўлди.

Кабардино-Балқария Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, кўчки 33 кишидан иборат гуруҳни босиб қолган. 11 киши ҳалок бўлган, яна олти кишининг тақдири ҳозирча номаълум.

Ўн киши тоғдан мустақил равишда тушиб келган. Олти киши жароҳатланган ва шифохонага ётқизилган.

Ҳодиса жойида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Қутқарув ишларига вертолётлар ҳам жалб қилинган.

Мижирги тоғининг баландлиги 5025 метр бўлиб, у Кавказдаги баландлиги бўйича еттинчи ўринда туради ва Россия билан Грузия чегарасида жойлашган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: