Трамп ва Мерц энг юқори маош оладиган сиёсий раҳбарлар рейтингида анча ортда. Энг юқори маошни ким олади?

Трамп ва Мерц энг юқори маош оладиган сиёсий раҳбарлар рейтингида анча ортда. Энг юқори маошни ким олади?

Энг юқори маош оладиган сиёсий раҳбарлар рейтингида биринчи ўринда Сингапур бош вазири Лоуренс Вонг турибди. Германиянинг ntv телеканали ҳисоб-китобларига кўра, унинг ҳозирги расмий йиллик даромади евро ҳисобида 1,4 миллион еврони ташкил этади. Яқин келажакда бу сумма тахминан 2,3 миллион еврогача ошиши кутилмоқда.
Сингапурда барча вазирларнинг маошини ошириш режалаштирилмоқда. Бу қарор «сиёсатчи бўлиб ишлашнинг жозибадорлигини сақлаб қолиш» ва уларнинг коррупцияга мойиллигини камайтириш мақсадида қабул қилинмоқда.

Иккинчи ўринда Гонконг маъмурияти раҳбари Жон Ли бормоқда. У йилига 615 минг евро маош олади.

Учинчи ўринни энг юқори маош оладиган европалик сиёсатчи — Швейцария президенти Ги Пармелен эгаллаган. Унинг ушбу лавозимдаги расмий йиллик даромади 520 минг еврони ташкил қилади.

АҚШ президенти Дональд Трамп эса анча кам маош олади — йилига 344 минг евро. Германия канцлери Фридрих Мерцнинг маоши 248 минг еврони ташкил этади.

Бироқ Мерцнинг амалдаги умумий даромади бундан юқори. Чунки у канцлерлик маошидан ташқари Бундестаг депутати сифатида ҳам қўшимча тўловлар олади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: