Ҳусийлар Яманнинг ғарбий соҳилидаги Ал-Моҳа порт-шаҳрини эгаллаб олиб, Қизил денгиздаги Ҳаниш оролларига ҳужум бошлади – Reuters ва АFP 

Ҳусийлар Яманнинг ғарбий соҳилидаги Ал-Моҳа порт-шаҳрини эгаллаб олиб, Қизил денгиздаги Ҳаниш оролларига ҳужум бошлади – Reuters ва АFP 

 

Саудия Арабистони томонидан қўллаб-қувватланадиган Яман ҳукумат кучларидаги манбанинг АFP агентлигига маълум қилишича, ҳусийлар Ал-Моҳа портини ўз назоратига олгач, стратегик аҳамиятга эга Боб ал-Мандеб бўғози йўналишида ҳужумни давом эттирмоқда. Ҳарбий манбанинг хабар беришича, ҳусийлар ракета зарбалари ва катерлар ёрдамида амалга оширилган ҳужумдан сўнг Қизил денгизнинг жанубий қисмидаги Зукар оролини ҳам босиб олган.

 

Ҳусийлар Боб ал-Мандеб бўғозидаги Ал-Моҳа портини босиб олиши ортидан нефт нархи ошди. Биржа савдоларида Brent маркали нефтнинг бир баррели аллақачон 105 доллардан қимматроққа савдо қилинмоқда.

 

Боб ал-Мандеб тор денгиз бўғози бўлиб, у Қизил денгизни Адан қўлтиғи билан боғлайди. Бу йўл орқали Саудия Арабистони нефти ва жаҳон юк ташиш ҳажмининг катта қисми ўтади. Боб ал-Мандеб Ҳўрмуз бўғозидан кейин дунёдаги энг муҳим иккинчи энергия йўлаги ҳисобланади. Шунингдек, дунёдаги барча контейнер ташувларининг қарийб 30 фоизи Боб ал-Мандеб бўғози ҳиссасига тўғри келади.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: