Нетаняху Исроилга қилинган ҳужумни Эгизак миноралар портлатилишига қиёслади
Исроил бош вазири Биньямин Нетаняху 7 октябрь куни Исроилга қилинган ҳужумни 2001 йил 11 сентябрда АҚШда содир этилган террорчилик ҳужумига қиёслади.
«11 сентябрь куни Америка мутлақ ёвузлик зарбасига учраган эди. 7 октябрь куни эса Исроил яна ўша ёвузликка рўпара бўлди», — деди Нетаняху.
Унинг таъкидлашича, ҳар икки ҳужум ҳам мамлакатлар учун оғир оқибатларга олиб келган.
