Тўқаев Ҳиндистондаги БРИКС саммитида иштирок этади
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 12–13 сентябрь кунлари Бош вазир Narendra Modi таклифига биноан Ҳиндистонга амалий ташриф билан боради. У Нью-Деҳлида ўтказиладиган 18-БРИКС саммитида иштирок этади.
Тўқаев «БРИКС+» форматидаги ялпи мажлисда нутқ сўзлайди. Ташриф доирасида Narendra Modi билан музокаралар ҳамда бошқа давлат ва ҳукумат раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Шундан сўнг, 14–16 сентябрь кунлари Қосим-Жомарт Тўқаев Жанубий Кореяга давлат ташрифи билан боради. 16 сентябрь куни у илк Марказий Осиё — Корея Республикаси саммитида иштирок этади.
