Литва осмонида уриб туширилган дронда портловчи модда бўлган — Литва Мудофаа вазири

Литва осмонида уриб туширилган дронда портловчи модда бўлган — Литва Мудофаа вазири

«Литвада “Қалқон” режаси якунланди. Якуний маълумотларга кўра, мамлакатимиз ҳудудида қулаган дронда портлаш хавфи бўлган буюм топилган. Сапёрлар уни зарарсизлантирди. Мутахассислар учувчисиз қурилмани ўрганиш ва таҳлил қилишда давом этишади. Биз ушбу вазиятни Италия мудофаа вазири Гвидо Крозетто билан батафсил муҳокама қилдик. Вазир минтақамиз хавфсизлигини таъминлашни қатъий қўллаб-қувватлашини билдирди. Шунингдек, биз биргаликда қабул қилинган қатъий қарорлар ва кўрилган чоралар учун қирувчи самолёт экипажига миннатдорлик билдирдик. NATO’га аъзо мамлакатлар ҳамда барча хизматларнинг келишилган ҳаракатлари керакли натижаларни бермоқда ва хавфсизлигимизни таъминлашга ёрдам бермоқда», — деди Литва Мудофаа вазирлиги раҳбари Робертас Каунас.

Аввалроқ NATO қирувчи самолётлари томонидан уриб туширилган дрон Литвага Беларус ҳудудидан учиб киргани хабар қилинган эди. Кейинроқ расмийлар учувчисиз қурилма Италия Ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари томонидан зарарсизлантирилганига аниқлик киритди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: