Финляндия АҚШдан буюртма қилинган F-35 самолётларини қабул қилишни бошламоқда
Финляндия учун мўлжалланган дастлабки F-35A қирувчи самолётлари мамлакатга йўл олди. Улар Лапландиядаги Рованиеми авиабазасига етказилиши кутилмоқда.
Хабарларга кўра, учта F-35A 15 сентябрь куни АҚШнинг Техас штатидаги Форт-Уэртдан Азор оролларига учиб ўтган ва кейин Финляндия томон ҳаракатланиши режалаштирилган.
Финляндия Ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлар мамлакатга етиб келмагунча уларнинг ҳаракати ҳақидаги маълумотни расман тасдиқламаслигини билдирган.
Аввалги расмий режага кўра, Финляндиянинг биринчи F-35A қирувчилари 2026 йил кузида Лапландия авиақаноти ихтиёрига келиб тушиши белгиланган эди.
