NASA Ойда ҳажми бўйича энг катта янги кратерни аниқлади
LRO орбитал аппарати Ойда диаметри 222 метр бўлган кратерни аниқлади. Олимларнинг айтишича, у 2024 йил баҳорида комета ёки астероид бўлагининг Ойга қулаши натижасида пайдо бўлган.
Ҳисоб-китобларга кўра, бундай ҳодисалар Ойда ўртача 132 йилда бир марта содир бўлади. Шунинг учун олимлар бу кузатувни жуда камёб деб баҳоламоқда.
