Шавкат Мирзиёевнинг 2026 йил 13–16 сентябрь кунлари Жанубий Кореяга давлат ташрифи доирасида имзоланган муҳим келишувлар

Шавкат Мирзиёевнинг 2026 йил 13–16 сентябрь кунлари Жанубий Кореяга давлат ташрифи доирасида имзоланган муҳим келишувлар

 

 

1. 8 та юқори тезликдаги поезд олиш режаси. Кореянинг Economic Development Cooperation Fund (EDCF) доирасида Ўзбекистонда 8 та юқори тезликдаги поездни жорий этиш бўйича техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш келишилди.

2. Сунъий интеллект ва заводларни рақамлаштириш. Икки давлат ишлаб чиқариш корхоналарини сунъий интеллект асосида трансформация қилиш бўйича меморандум имзолади.

Яъни гап фақат ChatGPT каби дастурлар ҳақида эмас. Корея технологиялари ёрдамида заводларда:

автоматлаштириш;

роботлаштириш;

ишлаб чиқаришни AI орқали бошқариш;

маълумотларни таҳлил қилиш;

энергия ва ресурс сарфини оптималлаштириш

каби технологияларни жорий қилиш кўзда тутилмоқда.

 

3. Стратегик ва камёб минераллар. Ўзбекистон ва Корея критик минераллар занжири бўйича ҳамкорликни кучайтиришга келишди. Бу ерда фақат кон қазиб олиш эмас, балки: қидириш → қазиб олиш → қайта ишлаш → юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқариш занжирини яратиш назарда тутилмоқда. Корея учун бу аккумуляторлар, электроника ва юқори технологияли саноат учун зарур бўлган минералларни барқарор етказиб бериш нуқтаи назаридан муҳим. Ўзбекистон эса ўз минерал ресурсларини чуқурроқ қайта ишлаш ва технология жалб қилиш имкониятига эга бўлади.

 

4. Мудофаа саноатида ҳамкорлик. Томонлар мудофаа саноатида янги қўшма натижалар яратиш ва ҳамкорлик кўламини кенгайтиришга келишган. Корея президенти Ли Жэ Мёнг ва Мирзиёев музокараларида мудофаа саноати алоҳида стратегик йўналиш сифатида қайд этилган.

 

5. Корея банки орқали инвестиция ва молиялаштириш. Кореянинг Export-Import Bank of Korea ва Ўзбекистон инвестиция органлари бир қатор йўналишларда лойиҳаларни аниқлаш ва молиялаштириш имкониятларини ўрганишга келишди. Бундан ташқари, Shinhan Financial Group Ўзбекистондаги молия институтлари учун $200 млнгача маҳаллий молиялаштириш лимитини ташкил этиш ва инвестиция лойиҳаларини биргаликда излаш бўйича келишув тузган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: