Суданда шахта қулаши оқибатида камида 82 киши ҳалок бўлди
Суданнинг Ғарбий Кордофан вилоятида шахта қулаб тушиши оқибатида камида 82 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
Агентлик маълумотига кўра, яна ўнлаб одамлар бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Тирик қолганлардан бирининг айтишича, қутқарув ишлари зарур техника етишмаслиги сабаб қийин кечмоқда. Хусусан, қулаб тушган тупроқ ва вайроналарни олиб чиқиш учун махсус техника мавжуд эмас.
