Ўзбекистонда импорт қилинган ҳар 10 та автомобилдан 7 таси электромобиль
Миллий статистика қўмитасига кўра, 2026 йил январь–июль ойларида мамлакатга 29 та давлатдан 65 876 та енгил автомобиль олиб кирилган.
Шундан 46 749 таси электромобиль, 10 987 таси бензинли, 8 077 таси эса гибрид автомобиллар.
Автомобилларнинг асосий қисми Хитойдан — 63 039 та олиб кирилган. Кейинги ўринларда АҚШ ва Жанубий Корея турибди.
