Рафинья Ламин Ямални «Олтин тўп»га муносиб деб ҳисоблади
«Барселона» вингери Рафинья Испания чемпионатининг 6-турида «Расинг» устидан қозонилган 7:2 ҳисобидаги ғалабадан сўнг жамоадоши Ламин Ямални «Олтин тўп»га муносиб футболчи деб атади.
«Сен феноменсан. Мен учун «Олтин тўп» соҳибисан», — деб ёзди Рафинья испаниялик футболчининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қолдирган изоҳида.
8 сентябрь куни France Football журнали 2026 йилги «Олтин тўп» совринига номзодлар рўйхатини эълон қилди. Тақдирлаш маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.
«Барселона» Ла Лигада ўтказган 6 та учрашувининг барчасида ғалаба қозониб, 18 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
«Расинг» эса 7 очко билан 10-поғонани эгаллаб турибди.
