Трамп Эрон бўйича Саудия Арабистони ва бошқа иттифоқчилар билан маслаҳатлашмоқчи
АҚШ президенти Дональд Трамп БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Форс кўрфазидаги иттифоқчи давлатлар раҳбарлари билан Эрон атрофидаги вазиятни муҳокама қилиш ниятида. Бу ҳақда Axios хабар берди.
Трамп Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Баҳрайн, Қувайт ва Уммон вакиллари билан учрашиб, Яқин Шарқдаги можаро бўйича кейинги қадамлар ҳақида уларнинг фикрини эшитмоқчи.
«Мен уларнинг ҳозир қандай вазиятда эканини ва ишлари қандай кетаётганини билишни истайман. Биз доимо улар ҳақида жуда кўп қайғурганмиз», — деди Трамп Axios нашрига берган интервьюсида.
Музокараларда Эрон билан боғлиқ можаронинг кейинги босқичи ва минтақадаги вазият асосий мавзулардан бири бўлиши кутилмоқда.
