Ўзбекистонлик шахматчилар Бутунжаҳон олимпиадасида кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритди
@SputnikUzbekistan мухбирининг Самарқанддан хабар беришича, мусобақанинг учинчи турида ҳам асосий эркаклар ва аёллар жамоалари рақибларини бир хил — 3:1 ҳисобида мағлуб этган.
Эркаклар терма жамоаси Австрияни, аёллар эса Индонезияни таслим этган.
Учинчи таркибда ўйнаётган шахматчилар Марокаш ва Саудия Арабистони устидан йирик ғалабага эришган бўлса, иккинчи жамоалар Германия ва Испания вакилларига имкониятни бой берган.
