Ўзбекистонда бир кунда 39 тоннага яқин чиқинди тозаланди
19 сентябрь куни «Бутунжаҳон тозалик куни» муносабати билан мамлакат бўйлаб «Ҳаёт учун жой ажратинг» шиори остида оммавий плоггинг акцияси ўтказилди.
Акцияда 5 мингдан ортиқ киши иштирок этиб, республика бўйлаб 39 тоннага яқин чиқинди йиғилди. Чиқиндилар 45 та махсус техника ёрдамида белгиланган тартибда олиб чиқилди.
Маълумот учун, «Бутунжаҳон тозалик куни» акцияси 2018 йилдан бери ўтказиб келинади. Шу вақтга қадар унда 211 та давлатдан 114 млн киши иштирок этган.
