Ғазо болалари бир неча соатга бўлса-да, болаликка қайтди

Ғазо болалари бир неча соатга бўлса-да, болаликка қайтди

Ғазо вайронагарчилик ва уруш исканжасида қолган бир пайтда болалар бир неча соатга бўлса-да, болалик оламига қайтди.
Уруш минглаб болаларни одатий болаликдан маҳрум этган Ғазо секторида ўзига хос тадбир ташкил этилди. Унда болалар учун «Шерлар қироли» мультфильми намойиш этилди.

25 ноябрь куни Ғазо шаҳридаги Ал-Мина лагерида кичик ёшдаги фаластинлик болалар «Gaza Kid’s Movies» ташаббуси доирасида ташкил этилган кинонамойишда иштирок этди.

Экранда болалар севимли қаҳрамонлари гавдаланган бир пайтда, улар атрофдаги оғир воқеликдан ҳеч бўлмаганда бир муддатга чалғиш имконига эга бўлди.

Болалар учун бу шунчаки мультфильм томошаси эмас, балки ўзларини оддий болалардек ҳис қилиш, қувонч ва беғубор болалик лаҳзаларини яна бир бор туйиш учун камёб имконият бўлди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: