ЕИ Татаристон раҳбари Рустам Миннихановга қарши санкциялар киритди
Брюссель Миннихановни Украинадаги можаро ҳудудидан болаларни Татаристондаги болалар оромгоҳларига олиб чиқишга ёрдам берганликда айбламоқда.
Аввалроқ Владимир Путин болалар ўғирланмагани, балки жанговар ҳаракатлар ҳудудидан олиб чиқилганини айтган эди.
Янги санкциялар 10 нафар шахс ва 17 та ташкилотга нисбатан жорий этилди. Уларга активларни музлатиш ва ЕИ ҳудудига кириш тақиқлари қўлланди.
Шунингдек, Европа фуқаролари ва компанияларига санкция рўйхатидагилар билан молиявий операциялар ўтказиш тақиқланган, дейилади Европа Кенгаши матбуот хизмати хабарида.
