Li 9 ва BYD тўқнашуви: суд қарори эълон қилинди

Li 9 ва BYD тўқнашуви: суд қарори эълон қилинди

2025 йил 30 сентябрида Мирзо Улуғбек туманида BYD ва Lixiang L9 машиналари тўқнашувида Li 9 эса катта тезликда келиб, ўз йўналишини ўзгартирган BYD’га тегиб ўтган ва ағдарилиб кетганди.

Дастлабки суд BYD машинаси ҳайдовчиси зиммасига 798 млн сўм моддий зарарни юклаб қўйди, бу хабар тармоқларда тарқалгач, кескин эътирозларга сабаб бўлиши ортидан, апелляция суди ушбу қарорни бекор қилиб, ишни суриштирувга қайтарганди.

ЖИБ Мирзо Улуғбек судида мазкур иш бўйича қарор эълон қилинди: Li 9 ҳайдовчиси МЖтКнинг 3 та моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилди ва унга 6 млндан ортиқроқ жарима белгиланди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: