Трамп Россияга қарши санкцияларни юмшатиш эвазига сиёсий маҳбусларни озод қилишга рози бўлди

Трамп Россияга қарши санкцияларни юмшатиш эвазига сиёсий маҳбусларни озод қилишга рози бўлди

Трамп Россияга қарши санкцияларни юмшатиш эвазига сиёсий маҳбусларни озод қилишга рози бўлди — The Atlantic

Дональд Трамп маъмурияти Россиядаги сиёсий маҳбусларни озод қилиш эвазига АҚШнинг Россияга қарши санкцияларини қисман юмшатиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Atlantic нашри Трампнинг махсус вакили Жон Коулга таяниб ёзмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, бу ташаббус ҳозирча дастлабки босқичда. Тахмин қилинишича, у АҚШ ва Россия ўртасида иқтисодий келишувлар учун йўл очиши мумкин. Жумладан, нефть, дизель ёқилғиси ва камёб ер металлари соҳаларида ҳамкорлик қилиш имконияти кўриб чиқилиши мумкин.

Коул бунга ўхшаш ёндашувни аввал Беларусь билан муносабатларда қўллаган. Юзлаб сиёсий маҳбуслар озод қилинганидан сўнг, АҚШ Минскка қарши санкцияларни қисман юмшатган ва калийли ўғитлар етказиб бериш бўйича музокараларни бошлаган.

The Atlantic ёзишича, Коулда бу ғоя Нобель тинчлик мукофоти совриндори, «Новая газета» бош муҳаррири Дмитрий Муратов билан учрашувдан сўнг пайдо бўлган. Муратов Совет диссидентларини озод қилиш Москва ва Вашингтон ўртасидаги мулоқотнинг бир қисмига айланган Совуқ уруш давридаги амалиётдан фойдаланишни таклиф қилган.

19 сентябрь куни CNN телеканалидаги Эрин Бёрнетт дастурида Муратов Россиядаги сиёсий маҳбусларнинг портретларини кўрсатиб, махсус вакил Стив Уиткофф Россиядаги музокаралар чоғида уларни озод қилиш масаласини кўтариши кераклигини таклиф қилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: