Францияда талабалар намойиши: 500 дан ортиқ киши қўлга олинди

Францияда талабалар намойиши: 500 дан ортиқ киши қўлга олинди

Францияда мактаб ўқувчилари ва талабалар иштирокида ўтказилган оммавий норозилик намойишлари давомида 500 нафардан ортиқ киши қўлга олинди.

Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик ҳисоб-китобларига кўра, Франция бўйлаб ўтказилган юришлар ва намойишларда жами 71,5 минг нафар фуқаро иштирок этган.

Париж шаҳрининг ўзида эса намойиш қатнашчилари сони 24,5 минг нафарга етган.

«Жами 504 нафар киши қўлга олинди. Шунингдек, 48 нафар полиция ходими ва жандарм жароҳат олди», — дея хабар бермоқда BFMTV телеканали.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: