Уиткофф ва Кушнер дизел келишуви Кремлни музокараларга қайтариши мумкинлигини айтган

Уиткофф ва Кушнер дизел келишуви Кремлни музокараларга қайтариши мумкинлигини айтган

АҚШ президентининг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер Майамидаги учрашувда Украина делегациясига Россия билан дизел келишуви Кремлни музокараларга қайтариши мумкинлигини билдирган. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Кушнер учрашувда Доналд Трампнинг Киев Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумларни тўхтатиши кераклиги ҳақидаги талабини етказган. Вашингтон Украина ҳужумларни тўхтатиши эвазига Москвадан ҳам муайян қадамлар кутаётганини манбалардан бири айтган.

Reuters манбаларига кўра, АҚШ вакиллари Владимир Путин урушни тугатиш бўйича музокараларга ҳозирча тайёр эмаслигини билдирган. Кремлга яқин манбанинг айтишича, Путин Донбасснинг қолган 11 фоиз ҳудудини эгаллагандан кейингина музокараларга қайтиши мумкин.

Украина делегацияси таклифга шубҳа билан қараган ва расмий келишувга эришмаган. Бироқ Киев Россия ҳам амал қилса, энергетика объектларига ҳужумларни тўхтатишга тайёрлигини билдирган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: