Дониёр Юсупов Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари этиб тайинланди
Дониёр Юсупов Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари — Шаҳар каналларидан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
У бунга қадар Юнусобод тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.
