Украинанинг Луцк шаҳрида Россия дронлари ҳужуми оқибатида олти киши ҳалок бўлди
Маълумотларга кўра, Россия дронлари Луцк шаҳридаги савдо омборига зарба берган. Ҳужум оқибатида беш киши воқеа жойида ҳалок бўлган, яна бир киши шифохонада вафот этган.
Шунингдек, Россия томонидан Луцкдаги тўққиз қаватли тураржой биносига берилган зарба оқибатида икки киши, жумладан бир бола жароҳатланган.
