Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин Кобулга ташриф буюрди
Дипломат Кобулда «Толибон» ҳукуматининг Бош разведка бошқармаси раҳбари Абдулҳақ Васиқ билан учрашди, деб хабар бермоқда афғон ОАВ.
TOOS News нашрининг Кобулдаги хабардор манбаси ва BBC’га таяниб хабар беришича, томонлар икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, разведка маълумотларини алмашиш ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилган.
Шу билан бирга, музокаралар тафсилотлари ва сафар мақсадлари ҳозирча ошкор этилмаган.
Hasht-e Subh нашрининг қайд этишича, ташриф ҳақида на Россия, на Афғонистон расмийлари расмий баёнот бермаган.
