Британия қироли Карл III Зеленскийни Букингем саройида қабул қилди
Буюк Британия қироли Карл III Украина президенти Владимир Зеленскийни Лондондаги Букингем саройида қабул қилди. Бу ҳақда Politico нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, қирол ва Украина раҳбари ўртасидаги учрашув 25 дақиқа давом этган.
Монарх билан мулоқотдан сўнг Зеленский Даунинг-стритга йўл олиб, Буюк Британия бош вазири Энди Бёрнем билан музокаралар ўтказган.
Қайд этилишича, Украина президентининг Лондонга ташрифи Киев ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар кескинлашган бир пайтга тўғри келган.
Бунга АҚШ президенти Дональд Трампнинг Владимир Зеленскийга нисбатан билдирган танқидий фикрлари сабаб бўлган.
