ЕИ Украинани Starlink’га муқобил сунъий йўлдош алоқаси билан таъминламоқчи
Европа Иттифоқи Украинада фойдаланилаётган Starlink сунъий йўлдош алоқа хизматларининг бир қисмини 2029 йилга келибгина алмаштира олади. Бу ҳақда Еврокомиссия вакили Тома Ренье Брюсселда ўтказилган брифингда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Европа комиссияси 2027 йил бошига қадар GOVSATCOM тизимига тижорий алоқа хизматларини ҳам киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
«2029 йилга бориб IRIS тизими доирасида ҳам асосий алоқа хизматлари, ҳам ҳарбий мақсадларда фойдаланиладиган хизматлар тўлиқ ишга туширилади», — дея Реньенинг сўзларини келтирмоқда РИА Новости.
Еврокомиссия вакилининг таъкидлашича, айни пайтда Украинани мазкур тизимга тўлиқ улаш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
