620 миллион сўм учун шахмат жанги бошланди
Ўзбекистонда V “Zakovat-Gambit” турнирига рекорд даражада — 5 831 киши рўйхатдан ўтди. Ҳудудий саралашлар 19–23 октябрда, онлайн саралаш эса 24 октябрда ўтказилади.
28–30 октябрда Тошкентда бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи баҳсларга жаҳонга машҳур гроссмейстерлар Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам ташриф буюради.
