Франциядаги тартибсизликлар зарари қанчага тушади?

Франциядаги тартибсизликлар зарари қанчага тушади?

Франциядаги тартибсизликлар зарари 1,2 миллиард евродан ошиши мумкин.

Франциядаги оммавий тартибсизликлар ва талончиликлар мамлакатга катта иқтисодий зарар етказди. Morningstar DBRS рейтинг агентлиги баҳолашича, етказилган зарар миқдори ҳозирнинг ўзида 1,2 миллиард еврога етган бўлиши мумкин.

Morningstar DBRS суғурта бўлими раҳбари Маркос Альвареснинг фикрича, зарар миқдори катта бўлишига қарамай, йирик суғурта компаниялари молиявий юкни кўтара олади.

«Агар бундан кейин зўравонлик ҳолатлари кузатилмаса, Франциядаги сўнгги тартибсизликлар йирик суғурта компанияларининг молиявий натижаларига таъсир кўрсатади, аммо уларнинг капитал захираларига жиддий зарар етказмайди, деб ҳисоблаймиз», — деди у.

Агентлик баҳосига кўра, тартибсизликлар оқибатларининг якуний кўлами вазиятнинг кейинги ривожланиши ва янги зўравонлик ҳолатлари юз бериш-бермаслигига боғлиқ бўлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: