Флоридада Раул Кастрони ҳибсга олишга ордер берилди

Флоридада Раул Кастрони ҳибсга олишга ордер берилди

 

NBC хабарига кўра, Кубанинг собиқ раҳбари 1996 йилда АҚШ муҳожирлар ташкилотига тегишли 2 та самолёт уриб туширилиши ва 4 кишининг ўлимида айбланмоқда. Ўшанда Кастро мамлакат мудофаа соҳасига масъул бўлган.

 

Куба самолётлар мамлакат ҳаво ҳудудини бузганини айтган, бироқ Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICAO) улар нейтрал ҳудудда бўлганини аниқлаган. Иш бўйича Кастро ва яна 5 кишига айблов қўйилган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: