Япония Марс йўлдошидан тупроқ намуналарини олиб келиш учун космик аппарат учирди

Япония Марс йўлдошидан тупроқ намуналарини олиб келиш учун космик аппарат учирди

2026 йил 20 октябрь куни Япониянинг Танегасима космодромидан Марснинг Фобос ва Деймос йўлдошларини ўрганишга мўлжалланган MMX космик миссияси муваффақиятли учирилди. Бу ҳақда Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги (JAXA) маълум қилди.

Беш тонна оғирликдаги аппарат H3 ракета-ташувчиси ёрдамида коинотга чиқарилди. Миссиянинг асосий мақсади Фобос йўлдошини ўрганиш ва унинг тупроқ намуналарини Ерга олиб келишдан иборат.

Режага кўра, MMX аппарати 2031 йилда Ерга қайтиши керак. Миссия доирасида аппарат тахминан уч йил давомида Марснинг иккала йўлдошини тадқиқ қилади. Кейин Фобос сиртига тўрт ғилдиракли кичик ровер туширилиб, тупроқ намуналари йиғилади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 578 миллион долларга баҳоланган. Унда Япониядан ташқари АҚШ, Франция, Германия ва Европа космик агентлиги ҳам иштирок этмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: