Вэнс Эрон билан урушни республикачиларнинг сайловлардаги мағлубиятининг асосий сабаби деб атади
АҚШ вице-президенти Вэнс Эрон билан урушни республикачиларнинг сайловлардаги мағлубиятининг асосий сабаби деб атади ва унга қарши бўлганларнинг ҳақ эканини тан олди
Жей Ди Вэнс Х ижтимоий тармоғидаги постида Республикачилар партияси уруш туфайли Конгрессга бўлиб ўтган оралиқ сайловларда ютқазиб қўйганини қайд этди. У ўз постини, шу жумладан, ушбу можаронинг оқибатлари ҳақида огоҳлантирган ва ҳафсаласи пир бўлган тарафдорларига ҳам қаратди ҳамда уларнинг ҳақ бўлганини тан олди.
Вице-президентнинг сўзларига кўра, Эрон билан уруш ва сайловлардаги мағлубият ўртасидаги боғлиқликни президент Доналд Трампнинг ўзи ҳам тан олган.
«Асосий муаммо шундаки, икки йил олдин Трамп ва менга овоз берганларнинг кўпчилиги энди демократларни қўллаб-қувватлаган», — деди Вэнс.
Вице-президент мамлакат миқёсида республикачиларнинг демократлардан 13 пунктга орқада қолишини аниқ башорат қилган ижтимоий сўровнома маълумотларини келтирди. Ўша сўровномада сайловчилардан уларни нима Республикачилар партиясидан юз ўгиришга ундаши мумкинлигини сўралган. Деярли барча жавоблар тўртта талабга бориб тақалган — урушни тўхтатиш, нархлар ўсишига қарши курашиш, АҚШни биринчи ўринга қўйиш ва Исроил билан муносабатларни ўзгартириш.
Шу билан бирга, Вэнс урушни “оқланадиган ҳаракат” деб ҳисоблайдиганларга бу ҳақда очиқ гапиришни таклиф қилди. «Агар келгуси олти йилга Сенатни йўқотишимиз шунга арзиганлигини исботламоқчи бўлсангиз — исботланг. Бу уруш шундай товонни тўлашга арзиганини исботланг. Мазкур икрга қўшилиш ёки қўшилмаслигингиз мумкин», деди у.
