Саудия Арабистони пойтахтига қилинган ракета ҳужумидан сўнг энг йирик нефт компанияси ҳисобланган Saudi Aramco биносига зарар етди 

Саудия Арабистони пойтахтига қилинган ракета ҳужумидан сўнг энг йирик нефт компанияси ҳисобланган Saudi Aramco биносига зарар етди 

Қироллик Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, уриб туширилган ракеталарнинг парчалари компаниянинг Ар-Риёддаги маъмурий биносига шикаст етказган. Кўп қаватли бинонинг бир нечта қаватида дераза ойналари синиб кетган, жабрланганлар йўқ.

Аввалроқ Саудия Арабистони расмийлари ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Яман ҳусийлари томонидан учирилган иккита қанотли ракетани уриб туширганини маълум қилган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: