АҚШда мигрант самолётни олиб қочишга уринди
NYP хабарига кўра, 34 ёшли Гондурас фуқароси учувчилар кабинасига бостириб киришга уриниб, самолётни портлатиш билан таҳдид қилган.
Экипаж фавқулодда сигнал юборган, самолёт эсон-омон қўнган ва йўловчи қўлга олинган. Ундан портловчи қурилма топилмаган.
Нашр ёзишича, у аввал АҚШга 3 марта ноқонуний киришга уринган ва икки бор депортация қилинган.
