Россия ва Украина музокараларнинг янги босқичига Европа вакилларини ҳам жалб этишга рози бўлди
Трампнинг махсус вакили Жаред Кушнер Москва ва Дублиндаги учрашувлар якунлари бўйича қуйидагиларни маълум қилди:
▪️Украина бўйича янги музокаралар жадвали яқин вақтда эълон қилинади.
▪️Европа хавфсизлиги кафолатлари Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича умумий келишувдан алоҳида кўриб чиқилади.
▪️Россия ва Украина ўртасидаги навбатдаги асирлар алмашинуви минглаб кишиларни қамраб олиши мумкин.
▪️Можаро томонлари ўртасида жиддий келишмовчиликлар ҳали ҳам бор, бироқ музокараларда олға силжиш кузатилмоқда.
