Пашинян: Қорабоғ можароси Арманистон суверенитетига тўсқинлик қилган
Арманистон бош вазири Никол Пашинян Дублинда экспертлар саволларига жавоб берар экан, Қорабоғ можароси дастлаб Арманистоннинг ҳақиқий мустақил давлатга айланишига йўл қўймаслик учун ишлатилганини билдирди.
«Мен халқаро дипломатиянинг бутун тизими ёлғон, очиғини айтганда, сохта эканлигига дуч келдим», — деди Пашинян.
Унинг сўзларига кўра, 2022 йилга келиб аввалги сиёсатни давом эттириш Арманистоннинг давлатчилигини йўқотишига олиб келиши мумкинлиги ойдинлашган.
Пашинян Арманистон ва Озарбайжоннинг Олмаота декларацияси асосида бир-бирининг ҳудудий яхлитлигини тан олиш қарорини ҳам айнан шу вазият билан изоҳлади.
