Австрия собиқ ташқи ишлар вазири Карин Кнайсл фуқаролигидан маҳрум қилиниши мумкин

Австрия собиқ ташқи ишлар вазири Карин Кнайсл фуқаролигидан маҳрум қилиниши мумкин

Австрия ҳукумати мамлакатнинг собиқ ташқи ишлар вазири Карин Кнайсл фуқаролигини бекор қилиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Kronen Zeitung нашри Вена расмийларига таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, бунга Кнайслнинг Россияда фаолият юритаётгани сабаб бўлган. Собиқ вазир Санкт-Петербург давлат университетидаги G.O.R.K.I. марказига раҳбарлик қилади.

Кнайслнинг ўзи ҳам Москвадаги чиқишида фуқароликдан маҳрум қилиш жараёни бошланганини маълум қилган. У 2023 йилдан бери Россияда яшайди.

Кнайсл 2017–2019 йилларда Австрия ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаган. 2018 йилда унинг тўйида Владимир Путин ҳам иштирок этган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: