Колумбияда 15 ёшли ўсмир онасининг кўз ўнгида отиб ўлдирилди

Колумбияда 15 ёшли ўсмир онасининг кўз ўнгида отиб ўлдирилди

Колумбиянинг Мелгар шаҳри марказида 15 ёшли ўсмир қуролли ҳужум қурбони бўлди. Воқеа унинг онаси ёнида турган вақтида содир этилган.

Ondas de Ibagué радиостанциясининг 19 ноябрдаги хабарига кўра, ҳодиса 18 ноябрь куни кечқурун Каррера 27 кўчасида юз берган. Номаълум шахс ўсмирга қарата ўқ узган.

Танасининг тўрт жойидан ўқ жароҳати олган вояга етмаган боланинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Полициянинг дастлабки маълумотларига кўра, ўсмир аввалроқ гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳолатлар сабаб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эътиборига тушган. У ўлдирилишидан бир неча кун олдин вояга етмаганлар учун жиноий жавобгарлик тизимига қарашли муассасадан озод қилинган.

Шунингдек, унинг онаси ҳам илгари гиёҳванд моддалар билан боғлиқ ишлар доирасида тилга олинган.

Терговчилар асосий версия сифатида Мелгар шаҳрида кўча гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи гуруҳлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобни кўриб чиқмоқда.

Ҳодисадан сўнг полиция шаҳарга кириш ва чиқиш йўлларида назоратни кучайтириб, қотилликка алоқадор шахсларни қидиришни бошлаган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: