Илҳом Алиевнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари киберҳужумга учради

Илҳом Алиевнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари киберҳужумга учради

Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига киберҳужумлар уюштирилаётгани маълум қилинди.

Бу ҳақда Озарбайжон президенти матбуот хизмати расмий хабар тарқатди.

«Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларига нисбатан киберҳужумлар кузатилмоқда.

Тегишли тузилмалар томонидан ушбу ҳужумларни тўхтатиш ва улар юзасидан текширув ўтказишга қаратилган зарур чоралар кўрилмоқда», — дейилади расмий баёнотда.

Ҳозирча киберҳужумлар ортида кимлар тургани ва уларнинг эҳтимолий оқибатлари ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: