Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари оқланди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари оқланди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаган марҳум шахс мансаб ваколати доирасидан четга чиқиб, Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимларини ўзининг икки қаватли уйи қурилишига жалб қилганликда айбланган.

Бироқ, судда жабрланувчи деб топилган шахслар қурилиш ишларига ўз хоҳиши билан боргани, марҳум томонидан уларга нисбатан босим ўтказилмагани ва зарар етказилмаганини билдирган. Шунингдек, айбловни тасдиқловчи ишончли далиллар ҳам тўпланмаган.

Натижада, 2026 йил 7 октябрь куни Нукус шаҳар жиноят ишлари бўйича суди марҳум шахсни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси 2-қисми «в» бандида назарда тутилган жиноятни содир этмаган деб топиб, оқлов ҳукми чиқарди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: