АҚШда техник носозликлар туфайли бекор қилинган авиақатновлар сони 17 мингдан ошди
АҚШда техник носозликлар оқибатида бекор қилинган авиақатновлар сони 17 мингтадан ошди. Bloomberg агентлиги Flighty ва Cirium маълумотларига таяниб хабар беришича, бу сўнгги 35 йил ичида мамлакат авиация тизимида юз берган энг йирик техник узилишлардан бири ҳисобланади.
Агентлик маълумотларига кўра, мамлакат бўйлаб авиақатновларнинг тўлиқ тўхтатилиши АҚШ тарихида учинчи марта кузатилмоқда.
Энг катта йўқотиш American Airlines авиакомпанияси ҳиссасига тўғри келган. Жума кунидан буён компаниянинг 5,3 мингдан ортиқ рейси бекор қилинган.
Бунгача бундай кўрсаткич бўйича рекорд 2022 йилги қишки таътил даврида қайд этилган эди. Ўшанда Southwest Airlines авиакомпанияси техник муаммолар сабабли 16,9 мингдан ортиқ авиақатновни бекор қилишга мажбур бўлган.
