Мерцга самолётни мустақил бошқариш тақиқланди
Германия канцлери Фридрих Мерцга самолётни мустақил бошқариш тақиқланди.
2009 йилдан буён учувчилик лицензиясига эга бўлган Фридрих Мерц энди самолётларни мустақил бошқармайди. BILD нашри аниқлашича, 14 ноябрь куни Шлезвиг-Гольштейн ҳудудида Христиан-демократик иттифоқ (ХДС) партияси съездига учиш вақтида канцлер учувчилар кабинасида бўлган, бироқ самолётни чартер авиакомпанияси ходими бошқарган.
Мерц, шунингдек, ўзининг икки двигателли Diamond DA62 самолётини ҳам сотиб юборган.
Самолётни мустақил бошқариш ҳуқуқини сақлаб қолиш учун мунтазам равишда парвозларни амалга ошириш талаб этилади. Кўринишидан, канцлерлик вазифалари туфайли Мерцнинг севимли машғулотига вақт етишмаяпти.
У ўз ваколат муддати тугаганидан сўнг имтиҳон олувчи мутахассис иштирокидаги текширувдан ўтиб, самолётни мустақил бошқариш ҳуқуқини қайта тиклаши мумкин.
Хавфсизлик нуқтаи назаридан канцлерга автомобилни ҳам мустақил бошқариш мумкин эмас.
2024 йилда унинг собиқ салафи Олаф Шольц ҳам шундай чекловлардан норози бўлган эди. У ўзини «автомобил бошқаришга иштиёқи баланд инсон» деб атаган.
