Швейцария жорий йилда Украинага 160 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратади
Швейцария 2024 йилда Украинага инсонпарварлик ёрдами учун 150 миллион франк (тахминан 164 миллион доллар) ажратади.
Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар федерал департаменти матбуот хизмати маълум қилди.
«2024 йилда гуманитар ёрдам, ҳамда Украина ва минтақани ривожлантириш бўйича ҳамкорлик учун 150 million Швейцария франки ажратилади», дейилади хабарда.
Бундан ташқари, 2025-2028 йилларга мўлжалланган халқаро ҳамкорлик стратегияси доирасида Швейцария Федерал кенгаши ушбу даврда Украинага 1,5 миллиард франк (1,64 миллиард доллар) миқдорида қўшимча ёрдам кўрсатишни режалаштирмоқда.
«Швейцария Украинани қўллаб-қувватлаш ва тикланишига муҳим ҳисса қўшиш ниятида», — дейилади хабарда.