Арманистонда журналист ва сиёсатшунос тўғридан-тўғри эфирда муштлашди
Арманистон Жамоат телевидениесининг «Катта баҳслар» кўрсатувида мухолифатдаги «Она Арманистон» ҳаракати вакили, журналист Борис Мурази ва сиёсатшунос Арутюн Мкртчян ўртасида кескин тортишув юзага келди.
Ўзаро ҳақорат ва таҳдидлар билан бошланган баҳс муштлашувга айланди. Иштирокчилар бир-бирига зарба бера бошлагач, бошловчилар эфирни тўхтатди, студияга хавфсизлик ходимлари киритилди.
Эслатиб ўтамиз, октябрь охирида Арманистон парламентида ҳам ҳукмрон партия ва мухолифат депутатлари ўртасида муштлашув содир бўлган эди.
