Япониядан учралган мағлубиятдан сўнг Бразилия Сингапурдан аламини олди

Япониядан учралган мағлубиятдан сўнг Бразилия Сингапурдан аламини олди

Бразилия миллий терма жамоаси халқаро ўртоқлик учрашувида Сингапурни йирик ҳисобда мағлуб этди.

17 ноябрь куни бўлиб ўтган баҳсда жанубий америкаликлар рақиб дарвозасига еттита жавобсиз гол йўллади — 7:0.

Учрашув қаҳрамони «Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор бўлди. Бразилиялик вингер биринчи бўлимнинг дастлабки 21 дақиқасида хет-трик қайд этишга муваффақ бўлди.

Винисиус 9-дақиқада ҳисобни очди. Орадан олти дақиқа ўтиб иккинчи голини урган футболчи 21-дақиқада яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, хет-трикни расмийлаштирди.

31-дақиқада Эндрик Сингапур дарвозасига тўртинчи голни йўллади ва жамоалар танаффусга 0:4 ҳисобида йўл олди.

Иккинчи бўлимда ҳам Бразилиянинг устунлиги давом этди.

51-дақиқада Эстевао ҳисобни 0:5 кўринишига келтирган бўлса, 65-дақиқада Райан жамоасининг олтинчи голини киритди.

74-дақиқада Сингапур терма жамоаси ҳимоячиси Рауль Сухайми тўпни ўз дарвозасига йўллаб қўйди. Шу тариқа, учрашув 7:0 ҳисобида Бразилия фойдасига якунланди.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия 14 ноябрь куни ўтказилган аввалги ўртоқлик учрашувида Японияга 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

ФИФА рейтингида Бразилия олтинчи ўринни эгаллаб турган бўлса, Сингапур 149-поғонадан жой олган.

Халқаро ўртоқлик учрашуви

17 ноябрь, 15:00 (Ўзбекистон вақти)

Сингапур — Бразилия — 0:7

Голлар: Винисиус Жуниор (9, 15, 21), Эндрик (31), Эстевао (51), Райан (65), Рауль Сухайми (74, автогол).

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: